Токаев Россияни Қозоғистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши, деб атади

Қозоғистон президенти шунингдек, Хитой билан кўпқиррали ҳамкорликни ривожлантириш ҳам республика учун катта аҳамият касб эътишини таъкидлаб ўтган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Россия - Қозоғистон сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида қолмоқда, дея баёнот қилди Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев.

Токаев Трампга маслаҳат берди

Президент матбуот-котиби Берик Курмангали ўзининг Facebook даги саҳифасида сешанба куни Токаев Қозоғистонда аккредитациядан ўтказилган чет эл дипломатик миссиялари раҳбарлари билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар қолдирган.

"Россия Федерацияси - бизнинг сиёсатимизнинг устувор йўналиши бўлиб қолмоқда. Биз бундан кейин ҳам барча соҳа ва йўналишларда стратегик шерикликни мустаҳкамлашни мақсад қилиб олганмиз", - деган Токаев учрашувда.

Қозоғистон президенти шунингдек, Хитой билан кўпқиррали ҳамкорликни ривожлантириш ҳам республика учун катта аҳамият касб эътишини таъкидлаб ўтган.