Россия олийгоҳи Ўзбекистон давлат инспекцияси айбловига жавоб қайтарди

Аввалроқ Ўзбекистон Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Россия ОТМ бешта филиалини тегишли рухсатсиз абитурентлардан ҳужжат қабул қилишда айблаган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Томск давлат бошқарув тизимлари ва радиоэлектроника университети (ТБТРУ) Ўзбекистон Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси айловини рад этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

“Кундузги таълим шаклини танлаган абитуриентлар ТБТРУга 20 августдан кечиктирилмай қабул қилинганлар... Россия Федерацияси Таълим вазирлиги фармонига мувофиқ, университет сиртқи таълим шакли бўйича ўқув йили санасини мустақил равишда ўрнатиши мумкин. 2019/2020 ўқув йили учун сиртқи бўлимда таҳсил олувчи талабалардан ҳужжатларни 2019 йил 13 декабрига қадар қабул қилиш белгиланган”, - дейилади РИА Новости йўллаган мурожаат жавобида.

Шунингдек, университет лицензия талаб қиладиган Россиядан ташқарида таълим фаолиятини амалга оширмаганини таъкидлаган: университет бошқа мамлакатларда ваколатхона ва филиалларга эга эмас. Олийгоҳ вакилларининг сўзларига кўра, ҳужжат қабул қилиш таълим фаолияти ҳисобланмайди ва у қонунга биноан амалга оширилади.

Россия олийгоҳларини абитуриентларни ноқонуний қабул қилишда айблашди

Ҳозирда ушбу олийгоҳ вазиятни тартибга солиш учун Ўзбекистоннинг расмий органларига жавоб хати ҳозирламоқда.

Куни кеча Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Россия олийгоҳининг бешта филиалини абитурентлардан ноқонуний равишда ҳужжат қабул қилишда айблаган эди. Янги ўқув йили бошланган бўлсада, хорижий олийгоҳ филиаллари абитуриентлардан ҳужжат қабул қилишни давом эттирмоқда. Улар Ўзбекистон ҳудудида олий таълим беришга рухсат берувчи ҳужжатларга эга эмас.