Қозоғистонлик талаба “Дунё гўзали” танловида иштирок этади - фото

“Қозоғистон гўзали” танлови ғолибаси Мадина Батик “Дунё гўзали” танлови энг яхши ўнта моделлар рўйхатига киритилди. Танлов финал босқичи Лондонда ўтказилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. “Қозоғистон гўзали 2019” танлови ғолибаси Мадина Батик “Дунё гўзали” халқаро танлови энг яхши моделлар рўйхатига киритилди.

Бу хабар билан Мадина ўзининг Instagram-аккаунтида ўртоқлашди.

19 ёшли Қозоғистоннинг Павлодар шаҳрида истиқомат қилувчи Мадина Батик мамлакатнинг энг гўзал қизи деб топилган. Шу йилнинг май ойида у “Қозоғистон гўзали” мақомини олган. Маълум бўлишича, у Павлодар давлат университети “туризм” мутахассислиги бўйича таҳсил олмоқда.  

Танловнинг финал босқичи 14 декабрда Лондонда ўтказилади.

Ҳозирги вақтда дунёнинг 120 та давлатдан вакиллар Буюк Британия пойтахтида тўпланди ва финал босқичига тайёргарлик кўришмоқда.