ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. "На Бегу" Telegram-каналида Ўзбекистонда беш ўринли Chevrolet Equinox автомобили фото суратлари пайдо бўлди.
“Кроссовер Malibu билан бир платформада қурилган, йўлда қулай ҳаракатланиш учун барчаси билан жиҳозланган - 2.0 турбо бензин двигатель, 252 о.к., 9-АКПП, салони чарм, панорама том, электрон ёрдамчи қурилмалар”, - дейилган хабарда.
Бошқа бозорларда Equinox кўплаб опциялар бор, аммо уларнинг қайси бири Ўзбекистонда бўлиши ҳозирча номаълум.
Фото суратлардаги автомобиль RS комплектациясида ва Blackout (антихром) пакети билан, салон ичида эса – Malibu’га ўхшайди, фақат ундан юқори.
Автомобил Trailblazer’дан арзон бўлади, лекин Malibu дан сал қимматроқ.
2020 йил иккинчи чоракда етказиб бериш бошланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “UzAuto Motors СНГ” компанияси август якунида Россияга UzAuto Motors ишлаб чиқарилган “Ravon” автомобиллари етказиб бериш қайта бошланганини эълон қилинганю
Компания май ойида янги - Chevrolet Equinox, Chevrolet Traverse ва Chevrolet Trailblazer автомобиллар тақдимотини ўтказди.