Мусобақа Humo Arena спорт мажмуасида ўтказилди. Мусобақани фахрий меҳмон Ҳабиб Нумагомедовдан ташқари, бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов, Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва Аралаш жанг санъати ассоциацияси президенти Отабек Умаров очишди.
Шанба оқшомида 12 та жанг ўтказилди, уларнинг еттитасида Ўзбекистон спортчилари иштирок этди.
Музаффар Ражабов, Нурсултон Рузибоев, Авлиёхон Хамидов, Жаҳонгир Жумаев ва Ахлиддин Мирзадавлатов ғалаба қозонди. Республиканинг икки нафар вакили Амин Эргашев ва Жамшид Рахмоналиев рақибларига имкониятни бой беришди.
Умар Нурмагомедов аргентиналик Брайан Гонсалесни муддатидан аввал мағлуб этди ва чемпионлик унвонини муносиб тарзда ҳимоя қилди.