Доллар, евро курси тушди – валюта курслари

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Илк бор 9 500 сўмлик нуқтадан ўтган доллар 6,28 сўмга тушди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 26 ноябрдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар, евро курси тушди – валюта курслари

Илк бор 9 500 сўмлик нуқтадан ўтган доллар 6,28 сўмга тушди ва 9 494,8 сўмни ташкил қилмоқда.

Евро курси биратўла 33,52 сўмга пасайган ва 10 465,04 сўмни ташкил қилди.

Россия рублида ҳам пасайиш кузатилган. Ўтган ҳафта 0,19 сўмга кўтарилган рубль 0,27 сўмга тушди ва 148,74 cўмни ташкил қилди.