Доғистонлик курашчи 2020 йил бошида илк маротаба Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

Эркин кураш бўйича Европа чемпиони доғистонлик Ильяс Бекбулатов 2020 йилдан Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишга киришади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Эркин кураш бўйича доғистонлик спортчи Ильяс Бекбулатов 2020 йилда халқаро майдонда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда Доғистон кураш спорти сайти хабар қилмоқда.

Курашчи 2020 йил 15-18 январь кунлари Италияда бўлиб ўтадиган “Маттео Пелликоне” халқаро турнирида иштирок этади.

Таниқли доғистонлик курашчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

Илгари Ильяс Бекбулатов Россия жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Яқинда у фуқаролигини ўзгартирган эди.

“Мен Ўзбекистон жамоаси шарафини ҳимоя қилишни режалаштиряпман. Ушбу жамоа вакиллари Қозоғистондаги жаҳон чемпионатидан сўнг менга мурожжат қилишган эди. Менинг трансферим декабрь ойида бўлиб ўтиши керак, шунинг учун январь ойиданоқ Ўзбекистон жамоаси шарафини ҳимоя қилишга умид қилмоқдаман ”, - деган курашчи.

Сортчи 2017 йилда Европа чемпионатида 65 килограммгача вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритган, 2018 йилда эса кумуш медалга соҳиб чиққан.