Бухорода ҳайдовчи эр-хотиннинг умрига зомин бўлди

Ҳайдовчи “ISUZU” юк автомашинаси билан пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёда 51 ёшли фуқаро ва унинг 49 ёшли турмуш ўртоғини уриб юборган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Бухородаги мудҳиш йўл-транспорти ҳодисаси оқибатида икки киши ҳаётдан кўз юмди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 24 ноябрь куни тахминан соат 11:30 ларда 24 ёшли ҳайдовчи О.А. “ISUZU” юк автомашинаси билан пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёда 51 ёшли Т.Б. ва унинг турмуш ўртоғи 49 ёшли Ю.Ё.ларни уриб юборган.

Жиззахда мудҳиш авария: тўрт инсон ҳалок бўлди

Ҳодиса Дўстлик кўчасидан ўтувчи А-380 автомобил йўлининг 218 км.дан Газлишоҳ кўчасидаги айланма йўлида содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида Т.Б. ҳодиса жойида ва Ю.Ё. эса РШТЁИМ Бухоро филиалида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро О.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.