Йил бошидан буён 14 минг ўзбекистонликлар Россия фуқаролигини олган

Бу йил Россия фуқаролигини олганлар сони 1,5 баравар ошди, улардан 14 минг нафари (5%) ўзбекистонликлар.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. Бу йилда Россия хорижий фуқароларга 1,5 баравар кўпроқ фуқаролик паспортлари берди, деб хабар қилмоқда Россия ИИВ.

2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида 285 минг киши Россия фуқаролигини олган. Бу ўтган йилга қараганда 48 %га кўп, - дейилган хабарда.

Ушбу ўсиш асосан Украинанинг ЛНР ва ДНР ҳудудларидан келган фуқароларга Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда бериш билан  боғлиқ.  Хусусан ушбу ҳудудлардан 146 минг кишига фуқаролик берилган.

Дунёнинг энг яхши фуқаролиги: Ўзбекистон рўйхатда нечанчи ўринда?

Шунингдек Қозоғистон фуқаролари – 35 минг киши, Тожикистон фуқаролари – 30 минг киши, Арманистон – 17 минг киши, Ўзбекистон – 14 минг киши, Молдавия -11,5 киши.

Хабарда айтилишига кўра, фуқаролик олган кишиларнинг аксарияти Ростов вилоятида мурожаат қилган – 71 киши, Москва ва Москва вилоятида – 10 + 18 минг киши,  Краснодар, Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятларида – 10 минг кишидан.

Шунингдек, ҳукумат томонидан қабул қилинган “Рус тили соҳибларига фуқаролик бериш” дастури ҳам ишламоқда. Унга кўря ота-онаси ёки буви ва бувалари  Россия ҳудудида туғилган, уйида доимо рус тилида гаплашадиган кишилар “рус тили соҳиби” деб тан олиниши ва уларга соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролиги берилиши мумкин.