Ўзбекистонда қор ёғишини интиқлик билан кутишади. Ахир қанчалик кўп қор ёғса, ўша йил экин-тикин баракали бўлади ва сув танқислиги кузатилмайди.
Бу йил илк қор 22 ноябрь куни ўзининг ташрифи билан барчани хушнуд этди. Айрим жойлар оппоқ қорга бурканиб чинакам гўзал манзарани ўзида мужассам айлади. Баъзи жойларда ёққан қор аллақачон эриб кетди.
Самарқандда қалин қор ёғди - видео
Sputnik Ўзбекистон вақтни қўлдай бой бермай илк ёққан қорни ўз кадрларида муҳрлади. Тошкент ва Самарқандда туширилган бетакрор суратларни томоша қилинг.