ТИВ Оренбургдаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар тўғрисида маълумот берди

24 ноябрь куни Россиянинг Оренбург вилоятида ичида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган микроавтобус йирик ЙТҲга учради. ЙТҲ оқибатида 4 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Оренбургдаги йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар тўғрисида маълумот берди.

Оренбургдаги йирик ЙТҲда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлди

Мамлакатнинг Қозон шаҳридаги бош консулхонаси берган маълумотларга кўра ичида 8 нафар йўловчи, жумладан, 5 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган микроавтобус иштирокида юз берган ЙТҲ оқибатида 4 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган. Яна бир 1 нафари эса Оренбург вилоят клиник шифохонасига жойлаштирилган.

Таъкидланишича, бош консулхона мазкур вазиятни назоратга олган ҳамда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳумларнинг жасадларини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оренбургдаги йирик ЙТҲда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.