Самарқандда “Реал Мадрид” академияси очилади

“Invest in Samarkand” I-халқаро инвестицион форуми давомида Самарқанд вилоят футбол ассоциацияси ва Испаниянинг “Реал Мадрид” футбол академияси ўртасида келишув меморандуми имзоланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Самарқанд​да “Реал Мадрид” академияси​ очилади.

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов форум доирасида “​Реал”​ клубининг Марказий Осиё ва Африка қитъаси бўйича махсус вакили Иниго Арениллас билан учрашди.

ЎзАнинг ёзишича, учрашув давомида Самарқандда “Қироллик клуби”​ академиясини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинган. Учрашувда иккала томон мазкур ҳамкорликни амалга ошириш бўйича ўз фикр-мулоҳазалари, талаб ва таклифларини билдиришди.

“Ювентус” академияси очилиш маросимининг ёрқин лаҳзалари – видео

Учрашув якунида келишув меморандуми имзоланди.

Самарқанддаги инвестицион форуми натижасида умумий қиймати 1,7 миллиард доллардан зиёд 234 та битим имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда Италиянинг машҳур “Ювентус” футбол клуби академияси фаолият юритади. Академиянинг асосий вазифаси – болаларга таълим бериш, нафақат профессионал футболчиларни, балки жамиятнинг муносиб аъзоларини тарбиялашдан ҳам иборат. Шунинг учун ўқув муассасида тарбияланувчиларнинг ҳам жисмоний тайёргалигига, ҳам умумий ривожланишига катта эътибор қаратилади.