Хусусан, италиялик фотомодел ва телебошловчи Мара Карфанья сиёсат майдонига 2004 йилда кириб келган. У ҳозирда Forza Italia партияси аъзоси ва депутатлар палатаси вице-президентидир.
Умуман олганда, гўзаллар нега сиёсатни танлаши ҳақида турли фикрлар мавжуд. Улар ҳамиша ҳам бундай йўлни танлайвермайди, эҳтимол моделчилик бизнесида ўзларининг ишбилармонлик хусусиятларини тўлақонли намоён эта олмаганликлари туфайли шу соҳани танлашар... Яна ҳам ким билсин, дейсиз.
Яна қайси зеболар моделчилик касбини сиёсат ёки жамоатчилик ва хайрия йўналишидаги фаолиятга алмаштиришганини Sputnik фотолентасида томоша қилинг.