Тошкент шаҳрида наркотиклар реклама қилинган банер аниқланди - ИИББ

Қозоқ нашрларида ёзилишича, аслида банерда қандай маҳсулот реклама қилинаётганини бир қарашдан англаб бўлмайди. Плакатда қувончга тўла ёшлар акс этган ва катта ҳарфлар билан "Буни қил, биринчи бўл", деган сўзлар ёзилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 ноя - Sputnik. Тошкент шаҳри Яшнобод туманида наркотик моддалар яширин рекламаси бўлган банер аниқланган. Айни пайтда банер олиб ташланган, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Наркотик моддаларни чегарадан олиб ўтишда "жонли контейнер" усули оммалашмоқда - божхона

Хабарда айтилишича, тезкор чоралар ИИББга журналистлар мурожаатидан кейин кўрилган.

Айни вақтда баннерга буюртма берган шахс аниқлаштирилмоқда, банер реклама буюртмачиси томонидан қасддан ёки хатолик туфайли ўрнатилгани ҳам ўрганилади, дейилган идора хабарида.

Сал олдин Қозоғистон ва Қирғизистон ОАВларида худди шундай банерлар аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Қозоқ нашрларида ёзилишича, аслида банерда қандай маҳсулот реклама қилинаётганини бир қарашдан англаб бўлмайди. Плакатда қувончга тўла ёшлар акс этган ва катта ҳарфлар билан "Буни қил, биринчи бўл", деган сўзлар ёзилган.

Камига, банерда компания номи ва QR-код келтирилган бўлиб, кодга телефонни яқинлаштириш орқали маҳсулотни таклиф этадиган сайтга ўтиш мумкин. Фақат VPN орқали кириш имкони бўлган сайтда танлов шартлари ва наркотик моддаларнинг яширин рекламаси келтирилган.