ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. Россия халқ артисти, Ўзбекистоннинг Россиядаги туризм элчиси Юрий Стоянов Ўзбекистонга бўлган ташрифи ва келажак ижодий режалари ҳақида Sputnikка ҳикоя қилиб берди.
Стоянов айтишига қараганда, унда Ўзбекистон туристик брендини Россияда тарғиб қилиш учун ҳеч қандай муайян режа йўқ - у ватандошларига Ўзбекистон ҳақида ўз касби ва севимли иши ёрдамида ҳикоя қилиб беришни мақсад қилган.
“Мен ўз севимли касбим, интервьюлар, одамлар билан мулоқот қилиш орқали ушбу ажойиб мамлакат ҳақида ҳикоя қилиб бераман. Мен ўз касбим билан қанча кўп шуғуллансам, Ўзбекистон ҳақида ҳикоя қилиб бериш учун шунча кўп имконият пайдо бўлади” – дейди Стоянов.
Ундан ташқари менинг бир ажойиб, жуда таъсирли қўшиғим бор. Унинг номи “ўзбекча қўшиқ” дейилади. Унда ҳам замонавий ҳам этник мотивлар чалишиб кетган. Уни суратга олиш учун Ўзбекистонга яна бир бор саёҳат қилмасдан илож йўқ деб ўйлайман, - дейди актёр.
Шунингдек, Стоянов ўзининг сўнгги ташрифи жуда самимий ва мароқли ўтганини, ва у ерда у Ўзбекистоннинг бошқа туризм элчилари билан мулоқот қилганини айтиб берди.