Самарқандда қалин қор ёғди

Самарқанд вилояти қалин қор билан қопланди. Ҳаво ҳарорати 0... -2 даражада, автомобил йўлларида ҳаркат тўхтагани йўқ.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. Бугун тонгда оппоқ қор билан қопланган Самарқанда шаҳри янада кўркам манзарага эга бўлди.

Самарқанд вилоятида қалин қор ёғди, ҳаво  ҳарорати 0 ... -2 даржада совуқ бўлди. Шаҳар атрофларида қор янада қалинроқ ёққан эди. Ҳаво ҳарорати унчалик совуқ бўлмагани сабабли автомобил йўлларда ёққан қор дарҳол эрий бошлади.

Sputnik мухбири хабарига кўра, бугун Тошкентда ҳам қор ёққан.

Самарқандда қалин қор ёғди

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон гидрометерология маркази Республикада 21 – 24 ноябрь кунлари ёмғир ва қор ёғиши эҳтимоли борлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

Прогнозга кўра, Ўзбекистонда 22 – 24 ноябрь кунлари тунда ҳаво ҳарорати 0...-5 градусгача,  айрим ҳудудларда -8 градусгача пасайиши мумкин. Кундузи  ҳаво  -2...+ 3 даражагача бўлади.

Республика шимолида, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида тунда ҳаво -10...-15 даражагача кундузи -2...-7 даражагача совуши мумкин.