Ўзбекистонда Telegram маълум вақт ишламай қолди

Telegram’нинг фаолиятида дунё бўйлаб кенг кўламли носозлик рўй берди. Энг кўп муаммолар асосан МДҲ мамлакатларида яшовчи фойдаланувчиларда юзага келган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. Telegram’нинг фаолиятида дунё бўйлаб катта носозлик юз берди, деб хабар қилди Downdetector сервиси.

Telegram асосчиси бир ой овқат емаслигини айтди

Ўзбекистонлик фойдаланувчилар изоҳларига кўра, Telegram мамлакатда уч соат атрофида умуман ишламай қолди.

Мессенжерга кириш бўйича энг кўп муаммолар асосан МДҲ мамлакатларида яшовчи фойдаланувчиларда юзага келган.

Фойдаланишувчилар маълум қилишича, носозликлар Харьков, Москва ва Россиянинг бошқа шаҳарларда кузатилди. Шунингдек, носозлик Германия, Италия, Малайзия, Вьетнам, Индонезия ва Ҳиндистон каби мамлакатларга ҳам таъсир қилган.