Наманганда Водий тимсолига айланувчи икки осмонўпар бино қурилади

Namangan square мажмуасида 10 минг киши яшаши, ишлаши ва дам олиши учун турар жойлар, офислар ва савдо марказлари барпо этилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. Наманганда қурилиши режалаштирилаётган икки осмонўпар бино бутун Водий тимсолига айланиши мумкин, деб хабар қилмоқда Namangan Square матбуот хизмати.

“Ҳар бир шаҳар ўз тимсолига эга. Наманганда қурилиши режалаштирилаётган Twin Tower осмонўпар бинолари нафақат ушбу шаҳарнинг балким бутун водийнинг тимсолига айланади”, - дейилган хабарда.

Бир-бирига қарама-қарши жойлашган ушбу икки осмонўпар бинонинг дизайни европа услубида ясалган бўлиб унинг усти олтинранг чизиқлар билан қопланган.

Тошкентда қурилаётган осмонўпар бинонинг номи эълон қилинди

Водийда биринчи осмонўпар бинолар бўлиши режалаштирилаётган ушбу лойиҳа MJ Developers халқаро компанияси томонидан амалга оширилади. Компания ушбу соҳада Бразилия, БАА, Ҳиндистон, Россия ва бошқа давлатларда лойиҳаларни амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, Наманганда “Яша. Ишла. Дам ол.” шиори остида қурилаётган ушбу янги квартал Наманган марказида жойлашган бўлиб 18 гектар майдонни эгаллайди. Унинг ҳудудида 325 минг метр квадрат офис, турар жой ва савдо объектлари қурилади.

Шунингдек, Янги квартал шаҳарнинг муҳим коммуникацион портларига яқин ва қулай жойлашган: аэропорт – 1 км, темир йўл вокзали – 6,5 км.