Москва вилоятида патент нархи кўтарилди

Келаси йилдан бошлаб меҳнат мигрантлари учун патент тўлови ойига 5350 рублни ташкил қилди. Бу ҳақда Москва вилояти думаси депутатлари тегишли қонунни қабул қилишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. Москва вилояти думаси депутатлари вилоятда патент нархи кейинги йилдан бошлаб 350 рублга ошириш тўғрисида қонун лойиҳасини қабул қилишди, деб хабар қилди "Москва" нашри.

Мигрантлар Москва бюджетига қанча даромад келтиргани маълум бўлди

 2020 йилда патент нархи ойига 5350 рублини ташкил қилади.

Куни кеча Москва бюджетига йил бошидан патентлар расмийлаштиришдан 13 миллиард рублдан ортиқ маблағ келиб тушгани ҳақида хабар қилгандик.

Январ-сентябр ойларида мигрантларга 338 минг дона патент расмийлаштилди. Бу ўтган йилган нисбатан 6 фоизга ошди.