Мактаб ва диний ташкилотлар объектлари “ташвиш тугмалари” билан жиҳозланади

Миллий гвардия манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 2020 йил якунига қадар тасдиқланган рўйхатга асосан объектларни босқичма-босқич қабул қилиб олади ва қўриқланишини таъминлайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. Ҳукумат қарори билан Миллий гвардиянинг қўриқлаш хизмати бўлинмалари томонидан қўриқланадиган объектлар рўйхати тасдиқланди.

Касбида мактаб ёшлар етакчиси қалбаки пуллар тайёрлагани аниқланди

Шунга кўра, Миллий гвардия манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 2020 йил якунига қадар тасдиқланган рўйхатга асосан объектларни босқичма-босқич қабул қилиб олади ва қўриқланишини таъминлайди.

Қарорга мувофиқ, мактаблар ва диний ташкилотларнинг объектлари “ташвиш тугмалари” билан жиҳозланади.

Банклар ва улар филиалларининг қўриқланишини ташкил этиш шартлари Миллий гвардия ва Марказий банк биргаликда тасдиқлаган қоидаларга асосан белгиланади.

Миллий гвардия қўриқлаш хизмати бўлинмалари томонидан объектларни қўриқлаш билан бир қаторда транзит юкларни, транспортдаги моддий бойликларни, портловчи, радиоактив (заҳарли) ва бошқа воситаларни қуролли қўриқлаш-кузатиш амалга оширилиши мумкин.

Шунингдек, жисмоний шахсларга ва тадбиркорларга тегишли объектлар уларнинг ихтиёрига кўра тузилган шартномаларга асосан қўриқланади.