ТОШКЕНТ, 21 ноя - Sputnik. Ўзбекистон ва Ҳиндистон Ички ишлар вазирликлари трансмиллий уюшган жиноятчилик ва халқаро терроризмга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ хабар қилмоқда.
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Ҳиндистонга ташрифи доирасида ҳиндистонлик ҳамкасби Амит Шах билан музокаралар ўтказди.
Таъкидланишича, музокаралар давомида ички ишлар вазирликлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.
Учрашувда трансмиллий уюшган жиноятчилик, наркотик ва психотроп воситалар, терроризм, одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши кураш ҳамда мазкур соҳада тезкор ахборот алмашиш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилди.