Ўзбекистон ёшларини қийнаётган энг катта муаммо нима

Ўзбекистонда тахминан 700 000 ёш ишсиз ҳисобланади. Бу умумий ёшларнинг 14, 9 фоизини ташкил этади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Ишсизлик муаммоси Ўзбекистон ёшларини қийнаётган энг катта муаммодир. Бу ҳақда Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ижро аппарати раҳбари Музаффар Акромов маълум қилди.

“Ишсизлик муаммоси Ўзбекистон ёшларини қийнаётган энг катта муаммодир. Ўзбекистонда тахминан 700 000 ёш ишсиз ҳисобланади.  Бу умумий Ўзбекистон ёшларининг 14, 9 фоизини ташкил этади”, - деди Акромов Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги пресс-кофесида.

Унинг сўзлариига кўра, ёшларга оид сиёсат билан фақат Ёшлар иттифоқи ишламайди. Хамма бирлашиб, бир ёқадан бош чиқарган ҳолда ёшларни қўллаб-қувватлаши лозим.

Шунингдек, Акромов жорий йил 200 миллиард маблағ Ёшлар иттифоқига ажратилганини қайд этди. Уларнинг 100 миллиарди ёшлар уйларини қуришга йўналтирилган. Қолган маблағнинг катта миқдори Ёшлар иттифоқининг тадбирларини ташкиллаштиришга йўналтирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида ишсизлик даражаси 8,9 фоизни ташкил этган ва 2018 йилнинг мос даврига нисбатан ишсизлик даражаси 0,1 фоизга пасайган.