Ҳабиб Нурмагомедовни Тошкент аэропортида тантанали кутиб олишди

Ҳабиб Нурмагомедовни Тошкент аэропортида кўп сонли мухлислар ва Жимоний тарбия вазири Дилмурод Набиев бошчилигидаги делегация кутиб олди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 ноя – Sputnik. Россиялик аралаш яккакураш устаси, UFC бўйича жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов 20 ноябр куни Тошкентга етиб келди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

20 ноябр куни Тошкент аэропортида уни кўп сонли мухлислар ва Ўзбекистон Жимоний тарбия вазири Дилмурод Набиев бошчилигидаги делегация кутиб олди. Шунингдек аэропортда меҳмонларни ўзбекона карнай-сурнай ва бир гуруҳ журналистлар кутиб олди.  

Хабарда айтилишига кўра, бугун 21 ноябрь куни Тошкентдаги Hilton меҳмонхонасида GFC 20 мусобақасидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 23 ноябрь куни GFC 20 мусобақаси бўлиб ўтади. Ҳабиб унда таклиф қилинган нуфузли меҳмон сифатида иштирок этади.