Америкалик эксперт Россиянинг янги автоматини баҳолади

АҚШнинг National Interest нашри эксперти Россиянинг катта калибрли АШ-12 ҳужум автоматига юқори баҳо берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 ноя – Sputnik. National Interest нашри Россиянинг катта калибрли АШ-12 ҳужум автоматига юқори баҳо берди. Уни жанг майдонидаги даҳшат деб атади.

ФХХ генерали контрразведка янги қурол яратишга қандай ёрдам берганлигини айтди

Мақола муаллифи таъкидлашича, автомат ФХХ кучишлатар бўлинмалари учун ишлаб чиқарилган ва отиш масофаси унчалик муҳим бўлмаган ҳолатларда қўллашга мўлжалланган.

СЦ-130 патрон катта калибрли 12,7×55 мм нишонларни тезкорлик билан яксон қила олади. Бу қисқа масофадаги тактик мақсадларни ҳал қилишга ёрдам беради.

Муаллиф ўқларнинг турига ҳам эътибор қаратди: зирҳни тешадиган ўқлар, қобиқли ва тандем икки ўқли.

Унинг фикрига кўра, бу қуролнинг тактик жиҳатдан кўп мақсадли эканлигидан далолат беради.