ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Жиззахда 7 нафар ёлланма ишчи ис газидан заҳарланиб вафот этди.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳодиса 19 ноябрь куни Зомин тумани ИИБ 10-сонли бўлинмаси биносида содир бўлган. У ерда қурилиш ишларини амалга ошираётган 7 нафар ёлланма ишчилар ис газидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этишган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан ЖКнинг 207-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда ис гази уч кишини ҳаётдан олиб кетгани хабар қилинган эди.