Тошкентда Ҳабиб укасининг жанги бўлади, аммо унинг рақиби ўзгарди

Тошкентда 23 ноябр "Хумо Арена" спорт мажмуасида биринчи расмий ММА аралаш яккакураш бўйича мусобақа ўтказиш режалаштирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Тошкентда Ҳабиб Нурмагомедовнинг амакиваччаси Умар ва россиялик аралаш яккакураш жангчиси (ММА) Никита Чистяков ўртасида жанг бекор қилинди.

Нурмагомедовнинг отаси иккинчи хотин олиш нияти ҳақида гапирди

Бунга россиялик аралаш яккакураш жангчиси (ММА) Никита Чистяковнинг соғлиғи сабаб бўлди. Бу ҳақда РИА Новостига Чистяковнинг менеджери Александр Скаредин маълум қилди.

“Никита Читяков соғлиғи сабабли Умар Нурмагомедов билан жанг ўтказа олмайди. Никита Таиланда, у ерда тайёргарлик кўрган жангчилар сингари, конъюнктивит эпидемиясига учради”, - деди Скаредин.

Энди Умар Нурмагомедовнинг рақиби аргентиналик жангчи Брайн Гонзалез бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 23 ноябр "Хумо Арена" спорт мажмуасида биринчи расмий ММА аралаш яккакураш бўйича мусобақа ўтказилади.