Марказий банк инфляцияни “рамкага солади”

Марказий банк 2020 йилдан бошлаб инфляцияни белгиланган миқдорла ушлаб туришга қаратилган пул-кредит сиёсати ўтказада, айрим банкларга берилган имтиёзлар бекор қилинади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Келгуси йилдан бошлаб Ўзбекистон Марказий банки инфляцияни белгиланган миқдорда ушлаб туришга  қаратилган (таргетирование) пул-кредит сиёсати олиб боради. Бу ҳақида яқинда қабул қилинган президент фармонида айтиб ўтилган.

Фармонга кўра, Ўзбекистонда 2021 йилда 10 %гача пасайтириш ва 2023 ва ундан кейинги йилларда инфляцияни 5 % даражасида доимий ушлаб туриш режалаштирилган.

Марказий банк ушбу мақсадга қаратилган янги пул-кредит сиёсатини 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб ўтказишни бошлайди.

Инфляция ўсиши биз кутгандан ҳам паст бўлди – Марказий банк

Бунинг учун МБ тижорат банклари томонидан миллий валютада янгидан бериладиган барча турдаги кредитлар, шу жумладан, давлат дастурлари доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкалари қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлмаган даражада белгиланади.

Шунингдек, 2021 йил 1 январдан фоиз харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ва кредитларни имтиёзли фоиз ставкаларида бериш амалиёти бекор қилинади.

Янги фармон билан Вазирлар Маҳкамаси ва Марказий банкининг инфляцияни пасайтириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича биргаликдаги ҳаракатлари концепцияси ва 2020 йилда инфляцияни пасайтириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” ҳам тасдиқланди.

Шунингдек, Инфляция даражасини пасайтириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш борасидаги чора-тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича комиссия ташкил этилиб, унинг аъзолари инфляция омиллари ва нархлар ошишига олиб келаётган сабабларни бевосита жойига чиққан ҳолда таҳлил қилиш билан шуғулланади.