Ёшлар ўқитувчи бўлишни истайди – ХТВ

Ўзбекистон ёшлари ўқитувчи касбининг мавқеи ва маошлари ошиб бормоқда деб ҳисоблайди - Халқ таълими вазирлиги сўрови.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 ноя - Sputnik. Ўқитувчи бўлишни истайдиган ёшлар сони ортмоқда, деб хабар қилди Халқ таълими вазирлиги.

Вазирлик ўтказган сўровга кўра, сўралган 4,5 минг нафар ёшлардан 59 %и – ўқитувчи касбини танлаш истаги борлигини билдирган. Улардан 21 %и давлат мактабларида, 8 %и - хусусий мактабларда ва 7 %и - хусусий ўқув марказларида ишлашни хоҳлашини маълум қилган.

Вазирлик хулосасига кўра, бундай бўлишига сўнгги вақтларда жамиятда ўқитувчилар мавқеининг ошиб бораётгани сабаб бўлган. Сўралганларнинг кўпчиллиги ўғил-қизлар айнан давлат мактабларида ишлаш истагида эканлигини билдирган.

Шунингдек, ўқитувчи касбини танлаш сабаби сифатида - ёшларнинг аксарияти ўқитувчилар мавқеини ошиши билан изоҳлаган. Сўралганларнинг 51 %и айнан шу сабабни айтишган. Шунингдек 10 % респондентлар маошлар ошаётганини, 34 % - эса болалар билан ишлашни яхши кўришини айтган.

Ўқитувчиларнинг жамиятдаги мавқеини ёмон деб ҳисоблайдиганлар 5 %, яхши дейдиганлар эса – 28 %ни ташкил қилган.