ТОШКЕНТ, 19 ноя – Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский “норманд тўрталиги” саммитида муҳокама қилмоқчи бўлган масалаларни айтди.
Украина етакчиси Россия, Франция, Германия президентлари учрашувида учта муҳим масалани муҳокама қилинишига умид қилган.
Хусусан, Зеленский Киев назоратига Донбасс қайтиш аниқ муддатларини муҳокама қилмоқчи.
“Мен Донбассни қайтиши ҳақида аниқ муддатлар ҳақида гаплашмоқчиман. Биз бу ҳақда суҳбатлашамиз, мен бу масалани кўтараман”, - деди Украина президенти.
Шунингдек, Украина президенти Донецк ва Луганск халқ республикаларида сайловлар ўтказиш шартларини маълум қилишига умид қилмоқда.
Бундан ташқари, Зеленский Путин, Макрон ва Меркел билан асирларни алмаштириш масаласини муҳокама қилмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Парижда 9 декабрда “норманд саммити” ўтказилади. Музокараларда Россия президенти Владимир Путин, Украина президенти Владимир Зеленский, Франция президенти Эммануэл Макрон ва Германия канцлери Ангела Меркел ўз иштирокини тасдиқлади.