ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. “Titan Travel” Ўзбекистонни 2020 йилда саёҳат қилиш учун энг жозибали мамлакатлар рўйхатига қўшди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабарига кўра, Ўзбекистон Борнео ва Коста-Рика билан бир қаторда 2020 йилда саёҳат қилиш учун энг жозибали ва экзотик йўналишлардан бири сифатида тан олинди.
“Titan Travel” бошқарувчи директори Энди Сквиреллнинг маълум қилишича, рейтингни тузиш давомида алоҳида мамлакатнинг туризм салоҳияти ўсаётгани кузатилган ва Ўзбекистон Топ-20 рўйхатига киритилган.
Таъкидланишича, рейтинг меҳмонхоналарни банд қилиш, экспертлар ҳамда саёҳатчи-журналистлар фикри асосида тайёрланган.