“Россия гўзали” АҚШда ўтказиладиган "Коинот гўзали" танловида иштирок этмайди

Россия гўзали Алина Санько АҚШнинг Атланта шаҳрида 9 декабрь куни ўтказилиши режалаштирилган “Коинот гўзали” танловида иштирок этмайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 ноя – Sputnik. “Россия гўзали” танлов жамоаси АҚШнинг Атлантада 9 декабр ўтказилиши режалаштирилган “Коинот гўзали” танловида иштирок этиш учун барча имкониятларни ишга солди. Бироқ виза олиш ва бошқа ташкилий қийинчиликлар туфайли танловда иштирок этишдан воз кечишга мажбур бўлди.

Бу ҳақда РИА Новости'га “Мисс Россия” танлови директори Анастасия Беляк маълум қилди.

“Замин гўзали - 2019” финалида қозоғистонлик супермодель иштирок этади – фото

“Бу йили “Коинот гўзали” танлов раҳбарияти финал босқичи ўтказилиши санаси ва жойи – АҚШ, Атланта ҳақида жуда кеч маълум қилинди. Афсуски, АҚШ визасини олиш мураккаблиги, узоқ муддатли жараён туфайли уни олишга улгурмаяпмиз”, - деди Беляк.

Унинг сўзларига кўра, Алина Санько 14 декабрда ўтказиладиган “Дунё гўзали” танловида иштирок этади.

Санько шу йили апрел ойида ўтказилган "Мисс Россия 2019" танлови бош мукофотини олганди.