Нурмагомедовнинг отаси иккинчи хотин олиш нияти ҳақида гапирди

Россиялик UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ва мураббийи Абдулманап иккинчи хотин олиш нияти борлигини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 ноя – Sputnik. Россиялик UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ва мураббийи Абдулманап иккинчи хотин олиш нияти борлигини "Мир 24" телеканалига берган интервьюда маълум қилди.

“Москвада кўришамиз, мушукча”: Ҳабиб ва Конор яна жанжаллашди

Унинг сўзларига кўра, унинг битта хотини бор, иккинчиси эса "режалаштирилмоқда".

“Учинчиси, эҳтимол, бўладими йўқми билмадим. Худо эркакларга: икки,уч, тўрт хотин олинглар деб мурожаат қилган. Битта эса ногиронда ҳам бўлиши мумкин. <…> Аёлни доим ҳурмат қилиш керак”, - деди Абдулманап Нурмагомедов.

Россияда полигамия (кўп хотинлилик) қонун билан тақиқланган.