Давлат солиқ хизмати махсус унвонларни бериш тартиби бекор қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги “Давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори лойиҳасини тайёрлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 ноя – Sputnik. “Давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси тайёрланди.

Ўзбекистонда янги ҳарбий унвонлар жорий этилди

“2020 йил 1 июлдан бошлаб адлия органи ва суд ҳокимияти ходимлари, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари, шунингдек, давлат солиқ хизмати махсус унвонларни (мартаба даражалари) бериш тартиби бекор қилинади”, - дейилган ҳужжатда.

Лойиҳада айтилишича, бу бандда назарда тутилган орган ва ташкилотларнинг давлат фуқаролик хизматчиларига тегишли малака даражалари Давлат фуқаролик хизмати малака даражаларининг бошқа органларнинг махсус унвон ва мартаба даражаларига нисбатига мувофиқ қўшимча тартиб-таомилларсиз берилади.