Ўзбекистонлик миллиардер “Йил ҳомийси” мукофотига сазовор бўлди

Мукофотни топшириш маросими Санкт-Петербургдаги VII Халқаро маданият форуми доирасида бўлиб ўтди. Мукофотни Шодиевга Россия маданият вазири Владимир Мединский топширган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Асли ўзбекистонлик бўлган қозоғистонлик миллиардер Фаттоҳ Шодиев Россияда “Йил ҳомийси” мукофотига сазовор деб топилди. Бу ҳақда МГИМО университетнинг сайтида хабар қилинди.

Мукофотни топшириш маросими Санкт-Петербургдаги VII Халқаро маданият форуми доирасида бўлиб ўтган. Мукофотни Шодиевга Россия маданият вазири Владимир Мединский топширган.

Ўзбек миллиардери Москвада мигрантлар учун бепул тиббий ёрдам ташкиллаштирди

Мукофот Россиядаги Кабуки театри труппаси гастролларига бош ҳомийлик қилганлиги учун берилган.

Миллиардер Шодиев: Ўзбекистон билан боғлиқ режаларим кўп, насиб қилса амалга ошираман

“Йил ҳомийси” мукофоти Россия Маданият вазирлиги томонидан таъсис этилган, илк тақдимоти 2014 йили бўлиб ўтган. Мукофотдан кўзланган асосий мақсад — Россия ҳудудида корхона, муассаса, ташкилотлар, шунингдек, жисмоний шахсларнинг маданият ва санъат соҳасидаги хайрия ва ҳомийлик фаолиятини фаоллаштиришдан иборат.

Миллиардер Алишер Усмонов ҳам 2015 йилда Россияда “Йил ҳомийси” деб топилган эди.