Ўзбекистон олтин экспорти 60 %га ошди

Ўзбекистон эспортининг асосини олтин ҳамда нефт маҳсулотлари ташкил қилмоқда - Статистика қўмитаси.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. 2019 йилнинг 10 ойида Ўзбекистонда олтин экспорти улуши ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан сезиларли даражада ошган. Бу ҳақида Давлат Статистика қўмитаси хабар қилмоқда. 

Хусусан 2018 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон 2,5 миллиард АҚШ долларига олтин экспорт қилган бўлса, 2019 йилинг ушбу даврида 4 миллиард долардан ошган. Ўсиш - 62,5 %ни ташкил қилган. Буни қўйидаги чизмада ҳам кўриш мумкин.

Ўзбекистон олтин экспорти 60 %га ошди

Ўзбекистон умумий экспорти таркибида энг катта улушга эга бўлган маҳсулотлар қуйидагича бўлган:

  1. Олтин – 27,3 % ($4 млрд.)
  2. Хизматлар – 19,2 % ($2,8млрд.)
  3. Энергия манбаалари ва нефт маҳсулотлари – 16,6 %  ($2,4 млрд.)
  4. Тўқимачилик маҳсулотлари – 8,9 % ($1,3 млрд.)
  5. Озиқ-овқат маҳсулотлари - 8,7 % ($1,2 млрд.)

Ҳисоботда айтилишига кўра, ушбу давр мобайнида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳажми ўтган йилга нисбатан 34 %га ошган. Шундан Экспорт ўсиш суръати – 43,3 %ни, импорт ўсиш суръати 28,5 % ни ташкил қилган.

Ташқи савдо фаолиятида Ўзбекистоннинг етакчи ҳамкори Хитой Халқ республикаси бўлиб қолмоқда. Унинг ташқи савдодаги улуши 19 %ни ташкил қилди. Иккинчи ўринда – 15 % улуш билан – Россия ва учинчи ўринда Қозоғистон – 8,4 %. Улардан кейин Жанубий Корея – 6,5 % ва Туркия – 5,9 %.