UzAuto Motors автомобиллар учун янги ранглар қўллай бошлади – фото

Аввалроқ Sputnik UzAuto Motors автомобилларга янги ранглар жорий қилиши ҳақида хабар қилган эди. Янги ранглар мижозларнинг буюртмаси асосида ишлаб чиқарилади ва 2019 йил охирида етказиб берила бошланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. UzAuto Motors компанияси автомобиллари учун янги ранглар қўллай бошлади. Янги ранглар автомобилларнинг барча моделлари жорий қилинган.

Компания хабарига кўра, моделлар қаторига янги GYM (ёрқин кулранг) ва GUM (тўқ рангли фируза) ранглари киритилди. Янги ранглар аввал ишлаб чиқарилган GJT (яшил) ҳамда GQM (тўқ кўк) рангларнинг ўрнига жорий қилинмоқда.

UzAuto Motors автомобиллар учун янги ранглар қўллай бошлади – фото

Таъкидланишича, янги ранглар мижозларнинг буюртмаси асосида ишлаб чиқарилади ва 2019 йил охирида етказиб берила бошланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Sputnik UzAuto Motors автомобилларига янги ранглар жорий қилиши ҳақида хабар қилган эди.