Россия чегарасини бузган ҳарбий кемалар Украинага қайтарилади

Қримдаги куч тузилмалари “Бердянск”, “Никопол” ва “Яни Капу” кемаларини Украинага қайтариб берилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Бир йил олдин ҳибсга олинган Украина ҳарбий кемаларининг Киевга топширилиши ярашиш истагини англатади, деди Қрим парламентининг халқ дипломатияси ва миллатлараро муносабатлар қўмитаси раҳбари Юрий Гемпел. РИА Новости хабарига асосан.

Керч бўғозидаги ҳолат АҚШ томонидан саҳналаштирилган - Швиткин

Илгарироқ Қримдаги куч тузилмалари Керчдаги тўхташ жойидан Украина томонига берилиши учун “Бердянск”, “Никопол” ва “Яни Капу” кемалари кетаётгани ҳақида хабар берилган.

“Мантиқан бу тўғри қарор ва президент бошчилигидаги Украина ҳукуматига жиддий белги. Бу Россия Федерациясининг қўшни шерикчилик муносабатларини яхшилаш, шунингдек, шунингдек, халқаро кун тарбидаги масалаларни умумий тушунча топиш йўлидаги муҳим қадамдир,”, - дейди Гемпел.

Керч бўғозидаги провокация

2018 йил ноябрда Украина ҳарбий денгиз кучларига қарашли бўлган учта кема Россия давлат чегаралари бузди ва Россия ҳукуматининг қонуний талабларига риоя қилмасдан бир неча соат давомида хавфли маневрларни амалга оширди.

Чегарачилар қоидабузарларни ушлади. Кемалар бортида жами 24 ҳарбий бўлган, улар ичида 2 хавфсизлик хизмати ходими.

Суд барча ҳарбий хизматларни давлат чегарасини бузгани учун ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди.

Жорий йил 7 сентябрида чегарани бузган ҳарбийлар маҳкум этилганларни озод қилиш тўғрисидаги битимлар доирасида Украинага топширилди.