Нессар: Афғонистонга муносабат таҳдидлар даражасига боғлиқ бўлади

Замонавий Афғонистонни ўрганиш маркази директори Афғонистон шимолидаги вазият нима сабабдан ёмонлашиш мумкинлиги ва Кобул ва Москва ўртасидаги ҳамкорлик даражасининг ошиши МО мамлакатлари қўрқув ва хавотирларини олиб ташлашга қандай ёрдам бериши борасида фикр билдирди.
Sputnik

Учрашув Тожикистон учун ҳам, Ўзбекистон учун ҳам, умуман олганда, Марказий Осиё минтақаси учун муҳим натижаларга эга бўлади.

Замонавий Афғонистонни ўрганиш маркази директори Омар Нессар вазиятни Кобулдаги сиёсий инқироз чуқурлаштириши мумкинлигини айтди. Ҳозирда вазият Афғонистондаги президент сайловлари сабабли етарли даражада кескинлашган ва бундан кўплаб гуруҳлар фойдаланиши мумкин.

“Афғонистон, афсуски, мана кўп йиллардирки қўшни давлатлар томонидан таҳдид ўчоғи сифатида қабул қилинмоқда, ва бундай хавотирлар асослидир”, - деди Омар Нессар Sputnik Ўзбекистон билан суҳбатда.

Шу билан бирга мамлакатлар ҳамкорликни давом эттирмоқда ва ушбу факт мавжуд бўлган вазиятни ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистон, шубҳасиз, юзага келган вазиятдан ташвишда, бироқ бошқа Марказий Осиё мамлакатларидан фарқли ўлароқ ўз кучларига таянади. Шунга қарамасдан, республика Афғонистон билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Лекин бунинг ҳаммаси террорчилик хавфининг кейинги даражасига боғлиқ бўлади, дея хулоса қилди эксперт.

Қуйидаги подкастда экспертнинг тўлиқ фикрини рус тилида тинглашингиз мумкин.

Нессар: Афғонистонга муносабат таҳдидлар даражасига боғлиқ бўлади