Иноятов: “Мен ўз фикримда қатъий қоламан, 2,5 миллион сўм етади”

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги пресс-кофесида ХДП раиси Улуғбек Иноятов сўнгги кунларда шов-шувга айланган мавзуга ўз муносабатини билдирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот марказида Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги пресс-кофеси бўлиб ўтмоқда.

Унда партия лидерлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишмоқда. Мулоқотда ХДП раҳбари Улуғбек Иноятов сўнгги кунларда ўз чиқишида билдирган фикрдан шов-шувга айланган мавзуга ўз муносабатини билдирди.

“Мен ўз фикримда қатъий қоламан, яъни 2,5 миллион сўм 5 кишидан иборат оиланинг бир ойлик истеъмол саватчасининг Озиқ-овқат қисмини қоплашга етади”, - деди Иноятов.

Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Иноятов 10 ноябрь куни Тошкентда сиёсий партиялар вакиллари иштирокида ўтказилган “Демократик дебат”да Тошкентда 2,5 миллион сўм ойлик олувчи бир нафар боқувчи 5 кишидан иборат оилани боқиши мумкин, деган фикрни билдирган эди. Шундан сўнг бу жамоатчиликнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлди. Бироз ўтиб ХДП вакили Иноятовнинг 5 кишилик оилага 2,5 млн сўм ойлик етарли деган гапига изоҳ бериб, Иноятов 2,5 миллион пул 5 кишидан иборат оилага етади деган фикрни билдирганда оиланинг барча харажатларини назарда тутмагани, балки фақат озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишни назарда тутганини маълум қилган эди.