Венецияда 12 ноябрдан 13 ноябрга ўтар кеча сув тошқини кузатилди. Шаҳарнинг 80 фоиз ҳудуди сув остида қолди, чунки сув сатҳи 187 сантиметр, яъне рекорд даражага етди. 1966 йилдаги 194 сантиметрли кўтарилишдан кейин бу энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Бу пайт Италия шаҳрида бўлган туристларнинг аҳволи не кечганини Sputnik Ўзбекистон фотожамланмасида томоша қилинг.