Польшада ўзбекистонлик ЙТҲга учради: у кома ҳолатига тушиб қолган

Унинг соғлиги ҳолати оғир деб баҳоланмоқда ва у кома ҳолатида интенсив терапия бўлимига жойлаштирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 ноя - Sputnik. 12 ноябрь куни Польшада Ўзбекистон фуқароси ЙТҲга учради.

Мамлакатнинг Польшадаги элчихонаси берган маълумотга кўра, фуқаро Ғ.Б. кўп сонли жароҳатлар билан Познан шаҳри касалхонасига ётқизилган. Унинг соғлиги ҳолати оғир деб баҳоланмоқда ва у кома ҳолатида интенсив терапия бўлимига жойлаштирилган.

Таъкидланишича, элчихона вазиятни назоратга олган ва Польша ваколатли органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди. Познан шаҳри полиция бошқармаси томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департамент Польша ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Ўзбекистоннинг Варшава шаҳридаги элчихонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +48-22-894-62-30 (2)