Пастдарғомда декабр ойида янги микро ГЭС ишга тушади

Пастдарғом туманида янги микро гидроэлектр станциясининг қурилиш ишлари якунланиш арафасида. ГЭС қурилишига 3,283 миллиард сўм сарфланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 ноя - Sputnik. Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида декабрь ойида янги микро гидроэлектр станцияси ишга туширилади.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ГЭС “Tupalang HPD BUILDING” унитар корхонаси томонидан қурилмоқда. Ушбу ГЭС қурилишга 3,283 миллиард сўм сарфланган.

Таъкидланишича, янги микро ГЭС ишга тушгач, соатига 230 киловатт электр энергияси ишлаб чиқарилади.