Ички ишлар вазирлиги тизимида янги тайинлов амалга оширилди

Жиноятларни тергов қилиш бошқармасига ва Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасига бошлиқ тайинланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида янги тайинловлар амалга оширилди.

ИИВ хабарига кўра, полковник Бердиалиев Бахтиёр Эркинович ИИВ  Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи лавозимига, подполковник Қулбеков Ойбек Турсиналиевич Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг ўринбосари – Жиноятларни тергов қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловлар Ўзбекистон ички ишлар вазирининг 2019 йил 16 ноябрдаги буйруғига асосан амалга оширилган. 

Бахтиёр Бердиалиев шу кунга қадар ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Тергов фаолиятини ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Ойбек Қулбеков бунга қадар Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.