“Жуда қийин вазифа”: Ҳарбий эксперт Эрдўғаннинг С-400 бўйича баёноти ҳақида

Туркия президенти унинг мамлакати С-400 дан воз кечмайди дея ишонтирди, Эрдўған бу баёнотни АҚШга сафари якунида бу баёнотни айтди. Ҳарбий шарҳловчи Юрий Котенок Sputnik радио эфирида ташриф якунлари бўйича изоҳ берди.
Sputnik

Туркия Россиянинг С-400 зенит-ракета тизимларини сотиб олиш қарорини ўз суверен ҳуқуқи деб билади, деб таъкидлади Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған. У ушбу баёнотни америкалик ҳамкасби Доналд Трамп билан музокаралардан сўнг Вашингтондан уйга қайтаётганда айтди.

Хориждаги машқда илк бор С-400 зенит ракета тизимидан фойдаланилади

“Биз С-400 дан буткул воз кечиш талабини тўғри деб ҳисобламаймиз. С-400 дан бутунлай воз кечиш ва Patriot (АҚШ ҲҲМ тизими)га ўтишнинг имкони йўқ. Биз Patriot сотиб олишимиз мумкинлигини айтдик, бироқ уни сотиб олиб С-400 дан воз кеча олмаймиз. Бу бизнинг северен ҳуқуқимиз”, - деди Эрдўған Вашингтондан қайтаётган вақтда самолётда турк журналистларига. Туркиянинг NTV телеканали унинг сўзларини келтирди.

Туркия президенти, умуман олганда, унинг АҚШга ташрифи ижобий бўлгани ва мавжуд бўлган келишмовчиликларни бартараф этиш учун мулоқот зарурлигини таъкидлади.

“Биз F-35 (АҚШ қирувчилари) бўйича ижобий натижага эришишни истаймиз. Аммо бу сафар мен Трампнинг ушбу мавзуга нисбатан анча ижобий ва конструктив ёндашувини кўрдим”, - деди Туркия етакчиси.

“Сегодня.ру” портали бош муҳаррири, ҳарбий шарҳловчи Юрий Котенок Sputnik радиосида бу баёнотлар юзасидан изоҳ берди.

“Эрдўған яна бир бор ўз эгилмайдиган позициясини кўрсатмоқда, ва дунёда бир давлатнинг бошқаларга ўз иродасини шарт қилишга уринаётган бир шароитда бу жиддий ҳаракатдир. Шунинг учун, АҚШ зенит-ракета тизимлари масаласида тўғридан-тўғри рад этиши бўйича Эрдўғаннинг позицияси - бу, албатта, Туркия етакчиси фойдасига хизмат қилади”, - деди Юрий Котенок.

Путин Саудия Арабистонига С-300 ёки С-400 сотиб олишни таклиф қилди

Унинг сўзларига кўра, Туркия раҳбарияти олдида қийин вазифа турибди.

“Туркия нафақат минтақада держава ролига даъво қилмоқда, у аллақачон стратегик даражага чиқишга ҳаракат қилмоқда. Бу ерда Эрдўған олдида жуда қийин вазифа – НАТО аъзоси бўла туриб, Москва билан алоқани ўрнатиш. Биз бу Қўшма Штатлар катта норозилигини келтириб чиқараётганини кўрмоқдамиз. Шу муносабат билан Эрдўғаннинг Вашингтонга қилган ташрифи ижобий натижа бўлгани, уни бузишга уриниш бўлганига қарамасдан, диққатга сазовордир. Эрдўғаннинг баёнотлари (С-400 ҳақида - таҳр.) ҳозирча уни енгиш мумкин эмаслигини кўрсатмоқда. Гарчи америкаликларнинг Туркия раҳбариятига нисбатан қўллаши мумкин бўлган кенг қамровли чоралар мавжудлигини унутмаймиз. Туркия минтақадаги у ёки бу сиёсий ва ҳарбий-сиёсий провокацияларга жалб қилиниши мумкинлигига тайёр бўлиши керак”, - деди Юрий Котенок.

Июл ўрталарида Анқара ва Вашингтон муносабатларида инқирозни келтирган, Россиянинг С-400 тизими етказиб берилиши бошланганди.

Туркияда 2020 йил апрелда С-400 тўлиқ ишга туширилишини айтишган.

Вашингтон келишувни рад этишни, уни ўрнига АҚШ Patriot мажмуларини сотиб олинишини талаб қилди, акс ҳолда Туркияга F-35 қирувчиларини сотилишини кечиктириш ёки бекор қилиш, шунингдек санкциялар қўллаш билан таҳдид қилди.

Анқара бу талабга бўйсунмади.