Тошкентда янги йўл чизмаси пайдо бўлди

Тошкентнинг гавжум чорраҳаларида вафель чизмаси билан бир хил кучга эга бўлган янги чизма пайдо бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 ноя – Sputnik. Тошкентда яна бир йўл чизмаси синов тариқасида қўлланилмоқда, деб хабар қилмоқда ИИББ.  

Янги чизма чорраҳа чегарасини белгилайдиган икки сариқ рангдаги чизиқларнинг кесишмаларидан иборат. Унинг талаби ўтган ҳафта пайдо бўлган вафель чизмаси билан бир хил – таъқиқловчи белги амал қилган чорраҳани банд қилмаслик.

Чизма мавжуд чорраҳалар ҳаракат йўлагида тирбандлик ҳосил бўлган бўлса, ҳайдовчи чизма устида ҳаракатланмасдан тўхтайди ва орқадаги автомобилларни ҳам тўхташга мажбур қилади. Ушбу белгиларни жорий этишдан мақсад - йўллардаги тирбандликлар билан курашиш, - дейилган хабарда.

Тирбандликларга қарши курашиш учун бир нечта катта чорраҳаларда синов чизмаларидан ташқари ўнг томонга бурилувчилар учун “чўнтаклар” ташкил этилиб, чорраҳалардаги ҳолат янада енгиллашади.

ИИББ янги чизмаларга бугуноқ уларга амал қилишни бошлашни сўраймиз: бошқаларга ибрат бўлиш билан бирга тез орада юзага келган қулайликнинг гувоҳи бўласиз, дейилган хабарда.

Тошкентда янги йўл чизмаси пайдо бўлди