Тошкент аэропорти хусусийлаштирилиши мумкин

Аэропортлар фаолиятини самарали бошқариш мақсадида, давлат-хусусий шерикчилик механизмлари жорий этилиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда аэропортлар хусусийлаштирилиши мумкин, бу ҳақида Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар қилди.

Давлат активларини бошқариш агентлигида Япониянинг “Сумитомо корпорейшн” делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Унда аэропортлар фаолиятини самарали бошқаришда, дунё тажрибасида келиб чиққан ҳолда, давлат-хусусий шерикчилик механизмларидан оқилона фойдаланиш истиқболлари муҳокама қилинди.  

Хусусан, Тошкент халқаро аэропортини консессия усулида бошқариш лойиҳаси бўйича таклифлар тақдим этилди. Самарқанд, Бухоро, Урганч, Фарғона ва Термиз аэропортларида ушбу механизм асосида бошқаришга қизиқиш борлиги эътироф этилди,- дейлиган хабарда.  

Шунингдек, «Ўзбекистон аэропортлари» акциядорлик жамияти фаолиятига япониялик экспертларни жалб этиш масаласи муҳокама қилинди.

Халқаро аэропортлар рейтингида юқори ўринларда турувчи Япониянинг Нарита, Фукока, Сендай, Кансай ва Хоккайдо аэропортлари, улардаги бошқарув тизими, фойдаланувчилар учун яратилган қулай имкониятлар ҳақида фикр мулоҳазалар билдирилди.