“Тез ёрдам” машинаси ўтиб кетишига халақит бериш учун жарима оширилади

Тўсқинликсиз ҳаракат қилиш ҳуқуқидан фойдаланадиган машиналарнинг ўтиб кетишига халақит бериши ҳуқуқбузарлик жарима миқдори оширилиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 ноя – Sputnik. “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1285-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси тайёрланди.  

Рухсатномасиз тонировка учун жарима миқдорига ўзгартириш киритилади

Қонун лойиҳасида ёзилишича, ушбу модда биринчи қисмининг санкциясидаги “беш” деган сўз “ўн” деган сўз билан алмаштирилади.

1285-модданинг биринчи қисмига мувофиқ: “Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўсқинликсиз ҳаракат қилиш ҳуқуқидан фойдаланадиган транспорт воситаларининг ўтиб кетишига халақит бериши – энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади”.

Ушбу ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, - энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.