ТОШКЕНТ, 15 ноя – Sputnik. Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи Мўминжон Тожиев нима сабабдан 28 йил СССР паспорти билан яшаганини тушунтирди.
Адлия вазирлиги хабар қилишича, Бувайда туман адлия бўлимининг маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабуллар жадвалига асосан сайёр қабул ташкил этилди. Унда 1955 йил 16 мартда туғилган Мўминжон Тожиевга ўзига тегишли бўлган собиқ СССР фуқаролик паспортини янги паспортга алмаштирилмаганлиги ва натижада пенсияга чиқаолмаётганлиги масаласида мурожаат қилди.
Мўминжон Тожиев ўз тушунтиришида ёзишича, 1992 йилда жазони ўташ муассасидан жазони ўтаб келганидан сўнг паспортни алмаштириш учун паспорт бўлимига мурожаат этган, бироқ тўлов қилиш имкони йўқлиги сабабли қолиб кетган, кейинги йилларда эса марҳум онаси четга чиқиб кетмаслигини олдини олиш учун паспортини яшириб қўйган, аризачи 2015 йилда онаси вафот этганидан сўнг паспортини топиб олган ва уни алмаштириш учун яна паспорт столга мурожаат этганлигини, бироқ тўлов қилиш имкони йўқлиги сабабли ҳозирга қадар паспортни алмаштириш имкони бўлмаган.
Фуқарога амалий ёрдам бериш мақсадида туман ИИБ билан ҳамкорликда тегишли ҳужжатлар тўпланди. 14 ноябрь куни отахон паспорт бўлимига олиб келиниб, расмга туширилди ҳамда ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари якунланди.