Беларусда Ravon автомобиллари сотилиши бошланди

Минскда Ravon бренди тақдимоти ўтказилди ва мамлакатда Ravon R2, Ravon Nexia R3 ва Ravon R4 автомобиллари сотилишига старт берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 ноя – Sputnik. Минскда Ravon бренди тақдимоти ўтказилди ва Беларусда автомобил сотилишига старт берди.

Таъкидланишича, Ravon R2, Ravon Nexia R3 ва Ravon R4 автомобиллари тақдим этилган.

Ундан аввал, беларуслик журналистлари Ravon R2, R3 ва R4 автомашиналарда Ўзбекистондан Беларусга  25 октябр куни автопойгаси бошланганди. Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия ва Белорус ҳудудларидан ўтувчи пойга пойгада Ravon R2, R3 ҳамда R4 автомобиллари иштирок этди.

Тўққиз кун ичида енгил машиналарда улар етти минг километрни босиб ўтишди. Йўналиш Андижон, Самарқанд, Бухоро ва Орол денгизи ҳудудидан ўтди.

Белорусда Ravon автомобиллари компаниянинг UzAuto Motors – “Мультимоторс” расмий дилери томонидан сотилади.