Ўзбекистон афғон аёлларини қўллаб-қувватлайди

Тошкент “Европа Иттифоқи-Ўзбекистон-Афғонистон” уч томонлама шаклдаги ҳамкорликни ривожлантириш ниятида.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Абдулазиз Камилов “Афғон аёлларининг иқтисодий ҳуқуқлари ва имкониятларини Қозоғистон ва Ўзбекистонда ўқиш ва тайёрлаш орқали қўллаб-қувватлаш” дастурининг очилиш маросимида иштирок этди.

Афғонистон-Хитой темир йўли: Ашраф Ғани Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди

ТИВ хабарида қайд этилишича, вазир Европа Иттифоқининг афғон аёлларини қишлоқ хўжалиги, амалий фанлар ва тоғ-кон саноатига ўқитиш дастури уларни мамлакатнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётига жалб қилиш учун ажойиб имконият яратишини таъкидлаган.

Абдулазиз Камилов ушбу соҳадаги қатор Европа Иттифоқи лойиҳалари, жумладан, Термиз шаҳридаги Таълим марказида афғон талабаларини, шу жумладан аёлларни ўқитиш бўйича “ЕИ-Ўзбекистон-Афғонистон" уч томонлама шаклдаги ҳамкорлик истиқболларини қайд этди.

Бу эса Афғонистон учун юқори малакали мутахассислар базасини яратиш жараёнига сезиларли ҳисса қўшиши қўшимча қилинган.